Ушбу тупламда археологлар, тарихчилар, шарқшунослар, филологлар, санъатшуносларнинг тадқиқотлари натижасида йиғилган материалар асосида Ўрта Осиёда шаҳар маданиятининг йирик марказларидан бири бўлган Нахшаб-Насаф-Қарши тарихига оид илмий мақолалар урин олган. Китобда шаҳарнинг шаклланиши, шахар ҳаётининг қадимдан ҳозиргача турли босқичларига оид ноёб материаллар уз аксини топган. Шунингдек Мустакиллик йилларида Қашкадарё вилоят марказининг ижтимоий-иктисодий ҳаётида юз берган ўзгаришлар кенг ёритилган.