Термиз шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланади. Шаҳарлар ўз даврларининг сиёсий, иқтисодий ва маданий ютуқларининг мужассамлаштирилган тимсолларидир. Марказий Осиёнинг қадимий шаҳарларидан бўлган Термиз қадимда, ўрта асрларда ва янги даврда ҳам сифат-фазилатларини сақлаб қолган камдан-кам шаҳарларимиздан бири. Термиз — давлатчилигимиз ва маънавиятимиз рамзидир.