image

Хазрат Занги ота

Хазрат Занги ота

Akmal Saidov

Janr

Yil

2015 год

Sahifa soni

519

Kitob haqida

Ушбу китобда улуғ авлиё, шайх, тасаввуфнинг йирик намояндаларидан бири Ҳазрат Занги ота (Ойхожа ибн Тожхожа) ҳақида сўз боради. Туркистоннинг буюк валийларидан бўлган бу мўътабар зот Хожа Аҳмад Яссавийнинг устози Арслонбобнинг эварасидир. Китобда Занги отанинг таржимаи ҳоли, хусусан, исм ва насаблари, ахди аёллари, сулоласи, таваллуд ва вафот вақтлари, ватани, саёҳат ва изланишлари, устоз ва шогирдлари, Яссавия тариқатидаги даражалари, мақбара ва зиёратгохдари тўғрисида мухтасар маълумотлар баён этилган. Занги ота мажмуаси - наинки Узбекистан, айни чоғда, Марказий Осиё минтақасидаги ноёб тарихий меъморий, маданиймаърифий мажмуа ва табаррук зиёратгохдардандир. Шу маънода, мажмуанинг Соҳибқирон Амир Темур томонидан бунёд этилиши, темурийзода - олим ва шоҳ Мирзо Улугбек томонидан таъмирланиши, кейинги даврларда, айниқса, мустақиллик йилларида бу мўътабар масканда амалга оширилган ободлик ва бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳам китобда муҳим маълумотлар берилган. Асарда Ҳазрат Занги отанинг маънавияти ва фаолияти мисолида тасаввуфга доир қизиқарли фикрлар келтирилган. Занги отанинг каромат ва фазилатлари, ул зот ҳақидаги шеър ва ривоятлар, шунингдек, улуг авлиё меросининг Шаркда ва Ғарбда ўрганилиши масалалари талқин этилган. Китоб илмий-оммабоп усулда ёзилган бўлиб, тасаввуф тарихи билан қизиқувчи мутахассислар ҳамда кенг китобхонларга мўлжалланган.