Таниқли француз олими Люсьен Керен ва ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Акмал Саидов ҳаммуаллифликда Амир Темур ва темурийлар сулоласи тарихининг француз шарқшунослик мактаби томонидан ўрганилишига бағишлаб ёзган мазкур китобнинг биринчи нашри чиққанига йигирма йил бўлди. Ўтган даврда ҳар икки муаллифнинг айни мавзудаги тадқиқотлари кўлами бир-биридан қизиқарли маълумотлар ҳисобига изчил кенгайди. Китобнинг навбатдаги нашри ана шу янги илмий-ижодий изланишлар натижалари билан тўлдирилган А. Саидов ва Л. Кереннинг «Амир Темур ва Франция» китоби Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда буюк давлат арбоби, музаффар саркарда, моҳир дипломат ва бунёдкор зот, фан ва маданият ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллик тўйига туҳфадир.