Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари тарихини мукаммал ўрганишга қизиқиш ортиб бормокда. Бу жараён археологияга оид ашёлар, меъморчилик ёдгорликлари ва қадимий ёзма манбалар воситасида ўрганилади. Юртимизнинг йирик шаҳарлар меъморчилиги, маданияти. иқтисодиёти ва сиёсий тарихи кенг ўрганилиб. ўрта ва кичик шаҳарлар тарихи назардан четда қолиб кетган. Жумладан, улуг саркарда ва давлат арбоби Амир Темур ватани Кеш — Шаҳрисабз шаҳри бой тарихини ўрганишга ҳар тарафлама эътибор бериш муҳим аҳамиятга эгадир. Мазкур китобда Қашқадарё воҳаси ва Шаҳрисабз шахри тарихига тегишли янги археологии ва тарихий маълумотлар тахлил этилади. Улар хронологии жиҳатдан милоддан аввалги IX—VIII асрлардан бошлаб. XVIII—XIX асрларгача давом этган тарихий-маданий жараёнлар билан богланади. Китоб Ўзбекистон тарихи ва маданиятига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.